Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Гурбангули Бердимуҳамедов 1 апрелдан таътилга чиқмоқчи

Гурбангули Бердимуҳамедов 1 апрелдан таътилга чиқмоқчи

Гурбангули Бердимуҳамедов Туркманистоннинг янги президенти Сердар Бердимуҳамедовдан таътил сўради, деб ёзади «Хроника Туркманистона».

25 март куни президент Сердар Бердимуҳамедов Вазирлар Маҳкамасининг биринчи йиғилишини ўтказди ва унда бош вазир ўринбосарларини қайта тайинлади.

Учрашувда собиқ президент, Халқ маслаҳати миллий кенгаши (парламент юқори палатаси) раиси Гурбангули Бердимуҳамедов ҳам иштирок этди. Учрашувдан сўнг Гурбангули Бердимуҳамедов Туркманистон президентига шахсий илтимоси билан мурожаат қилган.

«Маълумки, мен 40 йилдан бери раҳбарлик лавозимида ишлаб, 25 йилдан бери сиёсат билан шуғулланиб келаман. Бу вақт ичида ишлар кўп бўлгани учун тўлиқ дам ололмадим», — деди собиқ президент ва 1 апрелдан таътил берилишини сўради.

Бердимуҳамедов таътил вақтида янги китоблар устида ишлашини, шунингдек, жорий йилда ўтказилиши режалаштирилган Марказий Осиё давлатлари ва Россия парламентлараро форуми, Марказий Осиё ва Россия аёллари мулоқоти ва бошқа халқаро тадбирларга муносиб тайёргарлик кўришини таъкидлади.

У таътил даврида вақтинчалик хизмат вазифаларини бажаришни ўринбосари Қосимгули Бабаевга топширишни сўради.

Сердар Бердимуҳамедов илтимосни қондирди. Таътил қанча вақт давом этиши айтилмаган.

Киритилди: 17:30 28.03.2022. Ўқилди: 3089 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!