Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси Алишер Саъдуллаев Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистон терма жамоасига қайтиши ҳақида маълум қилди.
UzChess платформасидаги изоҳларда у фойдаланувчиларга жавоб қайтарган.
"Гулруҳбегимни албатта олиб келамиз. Афсуски, унинг кетиб қолганида мен федерацияда бўлмаганман. Лекин у билан доимий алоқадамиз", - дея жавоб қайтарди Алишер Саъдуллаев.
Эслатиб ўтамиз, Гулруҳбегим Тоҳиржонова айни пайтда АҚШ терма жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда. Бўлажак Олимпиадада ҳам у терма жамоасининг 1-рақамли шахматчиси сифатида ўйнайди.