Бугун 1 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Грузиянинг ҳукмрон партияси мухолифат томонидан парламент сайловларини сохталаштириш бўйича 81 та ҳолат эълон қилинди

Грузиянинг ҳукмрон партияси мухолифат томонидан парламент сайловларини сохталаштириш бўйича 81 та ҳолат эълон қилинди

Ҳукмрон "Грузия орзуси – Демократик Грузия" партияси 26 октябрь куни бўлиб ўтган парламент сайловларида мухолифат партиялари томонидан сохталаштиришга оид аниқ фактлар ҳақида прокуратурага маълумот юборади.

Бу ҳақда брифинг чоғида партия ижрочи котиби Мамука Мдинарадзе маълум қилди.

"Биз "Грузия орзуси"ни қўллаб-қувватловчи сайловчиларга ўз сайлов участкаларида овоз бериш имконияти берилмаган 81 ҳолатни аниқладик", деди у.

Унинг сўзларига кўра, бу сайловчилар ўз сайлов участкасига келиб, ҳал қилиб бўлмайдиган муаммога дуч келишган, чунки улар ушбу сайлов участкаларидаги рўйхатлардан ўзларини топа олмай, бошқа шаҳар ва туманларда мухолифат партиялари кузатувчиси сифатида рўйхатга олинган.

Киритилди: Бугун 15:16. Ўқилди: 244 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!