"Грузия Шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш хизмати Ridetech Georgia компаниясига қоидабузарлик учун тўрт минг лари (тахминан 1500 АҚШ доллари) жарима белгилади", деб ёзади “Озодлик радиоси”нинг Грузия хизмати.
Грузия Шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш хизматига кўра, Yandex Go такси буюртма қилиш иловаси Россия серверларига уланган, шунинг учун фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари, жумладан IP-манзиллари бошқа давлатга узатилган.
2023 йил cентябр ойида Россия Федерал Хавфсизлик Хизмати (ФСБ) такси агрегаторларига, шу жумладан чет элда буюртма бериш учун фойдаланилувчи Yandex Go хизмати маълумотларига кечаю кундуз кириш ҳуқуқини олган эди.