Тбилиси марказида кечаги намойишда яна 24 киши ҳибсга олинди. Бу ҳақда Грузия ички ишлар вазирлиги маълум қилди, деб ёзади Report.
Шу тариқа, тўрт кун ичида мамлакат пойтахтида бузғунчилик ва полицияга бўйсунмаслик учун маъмурий қамоққа олинганлар сони 224 нафарга етди.
Жиноят иши юзасидан олиб борилган тергов-суриштирув ишлари доирасида яна икки шахс қўлга олинди. Тергов маълумотларига кўра, 29 ноябрь куни улардан бири парламент биносига ўт қўювчи нарса улоқтириб, бинонинг бирида ёнғин келиб чиққан, иккинчиси полициячини пиротехника воситалари билан жароҳатлаган.
Ҳибсга олинганлар 17 ва 21 ёшда. Иккинчиси аввал ҳам бир неча марта судланган. Улар 7 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Грузия оммавий ахборот воситалари мухолифатдаги “Гирчи – кўпроқ эркинлик” партияси раиси Зураб Жапаридзенинг ҳибсга олингани ҳақида хабар берди.