Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Грузиядаги кучли бўрон бир кишининг ўлимига сабаб бўлди

Грузиядаги кучли бўрон бир кишининг ўлимига сабаб бўлди

Кечадан бери Грузиянинг Батуми шаҳрида кучли бўрон уйларнинг томларини учирмоқда, дея хабар беради Newsreadonline.

Бўрон нафақат шаҳарни, балки Қора денгиз тўлқинларини ҳам ларзага келтирмоқда. У ерда 5 балли бўрон қайд этилган.

Маҳаллий аҳолининг айтишича, бундай табиат ҳодисаси узоқ йиллардан бери содир бўлмаган. Ҳавода том парчалари, уй-рўзғор буюмлари ва ҳатто итлар учиб юришибди. Бўрон шаҳар инфратузилмасига зарар етказган, дарахтларни илдизи билан қўпориб ташлаган, томлар ва реклама баннерларини учириб кетган.

Маҳаллий ҳокимият Фридон Халваши проспектидаги ҳаракатни чеклашга мажбур бўлди. У ерда шамол кўп йиллик эвкалипт дарахтларини қўпориб ташлаган.

Батуми яқинидаги Кобулети шаҳрининг Агмашенебели кўчасида кучли шамол туфайли автомобиль устига дарахт қулаб тушди ва ичидаги бир йигит ҳалок бўлди. Маълумотни Батуми ички ишлар вазирлиги тасдиқлади. Кучли шамолдан жабр кўрган бошқа аҳоли ҳақида маълумот йўқ.

Синоптиклар Грузия ғарбида бундай об-ҳаво ҳолати бир неча кун давом этишини тахмин қилмоқда.

Киритилди: 22:36 29.03.2023. Ўқилди: 1968 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!