Грузия махсус хизмати мамлакатда 24–25 июль кунлари содир бўлган кенг кўламли электр энергияси узилиши юзасидан қўпорувчилик ҳаракати моддаси бўйича жиноят иши қўзғатди.
Грузия ҳукумати маълумотига кўра, тергов электр таъминотидаги йирик узилиш сабабларини аниқлаш ва унда қасддан содир этилган ҳаракатлар бўлган-бўлмаганини текширишга қаратилган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳодиса билан боғлиқ барча ҳолатларни ўрганмоқда. Тергов натижаларига кўра, электр таъминотидаги узилишнинг келиб чиқиш сабаблари ва эҳтимолий айбдор шахслар бўйича қўшимча маълумотлар эълон қилиниши кутилмоқда.