Бугун 2 апрель, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Грузияда Саакашвилининг партияси конституцияга зид деб эълон қилинди

Грузияда Саакашвилининг партияси конституцияга зид деб эълон қилинди

Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили асос солган "Бирлашган миллий ҳаракат" партияси ва унга қарашли партиялар конституцияга зид деб топилади ва бундан буён сайловларда қатнаша олмайди.

Бу ҳақда "Грузия орзуси – демократик Грузия" ҳукмрон партияси ижрочи котиби Мамука Мдинарадзе брифингда маълум қилди.

"Ҳозирги босқичда тергов (парламент) комиссиясининг хулосаси ушбу партияларни конституцияга зид деб топиш учун мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиши аниқ ва мен Конституциявий суд холис қарор қабул қилишига ишонаман. Миллий ҳаракат коллективи нафақат маҳаллий ҳокимият сайловларида, балки бу мамлакатда ўтказиладиган бошқа сайловларда ҳам иштирок эта олмайди", - деди Мдинарадзе.

Киритилди: 23:28 27.03.2025. Ўқилди: 604 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!