Бугун 5 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Грузияда норозилик намойишларининг еттинчи куни: кўча жанглари давом этмоқда

Грузияда норозилик намойишларининг еттинчи куни: кўча жанглари давом этмоқда

Грузияда намойишчилар полицияга пиротехника воситалари билан ҳужум қилди, хавфсизлик кучлари эса кўздан ёш оқизувчи газ билан жавоб берди.

***

АҚШ Давлат департаменти полициянинг грузиялик намойишчиларга нисбатан ҳаддан ташқари куч ишлатишини қоралади. Бу ҳақда Давлат департаменти матбуот котиби ўринбосари Ведант Пател брифингда маълум қилди.

«Биз полициянинг грузиялик намойишчиларга нисбатан ҳаддан ташқари куч ишлатишини қоралаймиз. Улар тинч йиғилишлар ва ўз фикрларини билдириш эркинлиги ҳуқуқидан, жумладан, тинч намойиш ўтказиш имкониятидан фойдаланишга интилади.

Қўшма Штатлар журналистларнинг ҳибсга олиниши ва ҳужумлари ҳақидаги хабарлардан чуқур хавотирда. Биз эркин матбуот демократик тузумнинг тамал тоши, деб ҳисоблаймиз.

Биз барча томонларни намойишларнинг тинч характерини таъминлашга чақирамиз ва Грузия ҳукуматини қонун устуворлигини, инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини қатъий ҳурмат қилишга чақирамиз».

Киритилди: 05:01 04.12.2024. Ўқилди: 739 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!