Бугун 6 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Грузияда Европа Иттифоқи раҳбарларининг баёноти уятсиз деб баҳоланди

A A A
Грузияда Европа Иттифоқи раҳбарларининг баёноти уятсиз деб баҳоланди

Грузия парламенти раиси Шалва Папуашвили Франция президенти Эммануэл Макрон, Германия канцлери Фридрих Мерс ва Полша бош вазири Доналд Тускнинг Грузия мустақиллиги куни муносабати билан эълон қилган қўшма баёнотига кескин муносабат билдирди.

Папуашвили ўз изоҳида Европа раҳбарларининг баёнотини "Грузия халқи ва давлатига унинг миллий байрами куни қилинган уятсиз ҳужум" деб атаб, Facebook’да тегишли ёзув қолдирди.

Бундан олдин Макрон, Мерс ва Туск Грузия фуқароларини миллий байрам билан табриклаган, аммо шу билан бирга мамлакат ҳукуматининг фуқаролик жамияти, оммавий ахборот воситалари ва сиёсий мухолифатга қарши йўналтирилган ҳаракатларидан ташвишланганликларини билдирган эди. Шунингдек, улар ўз мактубида Грузия ҳукуматини "Европа меъёрларига зид бўлган қонунларни қайта кўриб чиқишга" даъват этган.

Киритилди: 21:09 26.05.2025. Ўқилди: 747 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!