Ғарб давлатлари Грузияни тинчлик тарафини олгани ва урушдан бош тортгани учун жазоламоқда.
Бу ҳақда Грузия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Мака Бочоришвили "Имеди" телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
"Грузия ҳукумат қилган танлов учун жазоланмоқда. Грузия ҳукумати уруш эмас, тинчлик фойдасига танлов қилди. Расмийлар урушни, мамлакатимиздаги беқарорликни рад этди. Ва шунинг учун Грузия давлати маълум кучлар томонидан шундай босимга учрамоқда", - дейди Бочоришвили.
Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари таъкидлаганидек, бундай тазйиқлар давом этмоқда ва бу каби ҳаракатларни амалга оширувчи кучлар кетмаган. Бочоришвилига кўра, Грузиядаги беқарорликни сақлаб қолишдан ҳали ҳам баъзилар манфаатдор.