Бугун 13 сентябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Грузия президенти “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонунни судга берди

Грузия президенти “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонунни судга берди

Грузия президенти Саломе Зурабишвили мамлакат Конституциявий судига яқинда қабул қилинган “Хорижий таъсирнинг очиқлиги тўғрисида”ги қонунга қарши даъво аризаси билан мурожаат қилди. Бу ҳақда 15-июл, душанба куни Грузиянинг Мтавари телеканали парламент котиби Гиоргий Мсхиладзега таяниб хабар берди.

“Президент биринчи марта Грузия Конституциявий судига “Россия қонуни” деб аталадиган “Хорижий таъсирнинг очиқлиги тўғрисида”ги қонунга боғлиқ даъво аризаси билан мурожаат қилмоқда. Бу қонун конституцияга зиддир”, - деди Мсхиладзе матбуот анжуманида

Унинг сўзларига кўра, Зурабишвили қонунни тўхтатиб туришни ва бутунлай бекор қилишни талаб қилмоқда.

Папер Картули Телеграм канали юридик фанлар доктори Каха Уриадмкопелига таяниб ёзганидек, Конституциявий суд даъво кўриб чиқилаётган вақтда қонунни тўхтатиб қўйиши мумкин. Аввалроқ Грузия парламентининг таълим, фан ва ёшлар масалалари қўмитаси раҳбари Гиви Миканадзе “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонун “бир неча ҳафтадан кейин кучга кириши”ни айтган эди.

Эслатиб ўтамиз, май ойи ўрталарида Грузия парламенти “Хорижий таъсирнинг очиқлиги тўғрисида”ги қонунни учинчи ва якуний ўқишда қабул қилди. Бир неча кундан сўнг Зурабишвили бунга вето қўйганини эълон қилди, кейин парламент уни бекор қилишга муваффақ бўлди.

Киритилди: 23:30 16.07.2024. Ўқилди: 1105 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!