БРИКСнинг навбатдаги саммити 22-24 октябрь кунлари Қозон шаҳрида бўлиб ўтади, деди Санкт-Петербургда бўлиб ўтаётган уюшманинг хавфсизлик бўйича олий вакиллари учрашувида Владимир Путин.
Шунингдек, Россия президенти дунёда БРИКСга қизиқиш ортиб бораётганини ва яна 34та давлат у ёки бу шаклда БРИКСга қўшилиш истагини билдирганини маълум қилди.
"БРИКС+Оутрич" форматида бўлиб ўтадиган Қозон саммитда янги аъзоларнинг уюшмага қўшилиш услублари муҳокама қилинади, деди Путин.