Тбилисида Грузия парламенти мажлисида ҳукмрон "Грузия орзуси" ва мухолифатдаги "Грузия учун" партияси депутатлари ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди.
Воқеа Бош вазир Кобахидзе Арипов ҳисобот тақдим этаётган пайтда оғзаки айтишув ва кескин баҳсдан кейин бошлангани қайд этилди.
Дастлаб икки депутат ўртасида юзага келган жанжалга кейинчалик бошқа парламент аъзолари, жумладан, оғир атлетика бўйича 3 карра Олимпия чемпиони Лаша Талахадзе ҳам қўшилган. Ҳукмрон партия вакиллари мухолифатни ҳақорат ва провокацияда, мухолифат эса ҳокимиятни зўравонликни қўллаб-қувватлашда айбламоқда.
Парламент ҳозирда ёзги танаффусга чиққан ва сентябрда қайта иш бошлаши кутилмоқда.