Бугун 10 апрель, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Грузия парламенти хорижий агентларни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги қонунни қабул қилди

Грузия парламенти хорижий агентларни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги қонунни қабул қилди

Грузия парламенти якуний ўқишда хорижий агентларни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги қонунни қабул қилди. Бу ҳақда Tabula нашри хабар берди.

"Грузия парламенти ялпи мажлисда хорижий агентларни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини учинчи ва якуний ўқишда маъқуллади. Ушбу қонун АҚШнинг Foreign Agents Registration Act (FARA) қонунига ўхшаш", деб хабар бермоқда нашр.

Ҳужжатда “хорижий принципал агент” тушунчаси белгиланган бўлиб, бундай мақомга эга бўлганлар рўхатдан ўтиши мажбурий ҳисобланади. Tabula'нинг хабар беришича, Грузияда талаб фақат юридик шахсларга татбиқ этилади. Рўйхатдан ўтишдан бош тортиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. Қонун ижросини Коррупцияга қарши курашиш бюроси назорат қилади.

Қонун лойиҳаси март ойи бошида парламент томонидан биринчи ўқишда маъқулланган эди. Тушунтириш хатида қайд этилишича, 2024 йил май ойида қабул қилинган “Хорижий таъсир тўғрисидаги” бошқа қонун (Россия қонунига ўхшаш) шаффофликни мақсадларини етарли даражада таъминламайди, хусусан, чет элдан молиялаштириладиган аксарият нотижорат ташкилотлари рўйхатдан ўтмасликни ва санкцияларга дучор бўлишни афзал кўради. Шунга кўра, амалдаги қонун "қонун чиқарувчининг иродасини самарали амалга ошира олмайди", дейилади тушунтириш хатида.

Киритилди: 17:04 01.04.2025. Ўқилди: 517 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!