Бу ҳақда NewsGeorgia маълум қилди.
2025 йилнинг 1 январидан Грузия парламенти депутати ойига 8 250 лари олади. Бу тахминан 3 минг АҚШ долларига тенг. Депутатнинг маоши шу пайтгача 4 624 лари эди.
Парламент спикерининг маоши 6 260 ларидан 10 минг ларигача оширилди. Бу тахминан 3,6 минг долларни ташкил этади. Парламент қўмиталари раислари ва фракциялар раҳбарларига сал камроқ — 3,3 минг доллардан тўланади.
Ҳукумат амалдорларининг маошлари ҳам оширилди. 1 январдан мамлакат бош вазири 13 300 лари (4 800 доллар атрофида), вазирлар 11 305 лари (4 минг долларга яқин) маош олади.