Бугун 21 июль, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Грузия Европага жавоб қайтарди

Грузия Европага жавоб қайтарди

Грузия Европа Иттифоқи томонидан 29-май куни Россияга тўғридан-тўғри рейслар қайта тикланиши муносабати билан эълон қилинган демаршга жавобан Тбилиси мамлакат ҳали ЕИга қабул қилинмаганини эслатди. Ва шунинг учун унинг позицияси Эвропа Иттифоқига аъзо давлатлар яшаётган вазиятдан фарқ қилади. Бу ҳақда Грузия бош вазири ўринбосари, иқтисодиёт вазири Леван Давиташвили баёнот берди.

Давиташвилининг эслатишича, Грузия мамлакатнинг ЕИга киришига имкон берувчи ислоҳотларда сезиларли муваффақиятларга эришди.

“Умид қиламизки, бу тараққиёт европалик ҳамкорларимиз томонидан муносиб баҳоланади, бироқ Грузия контексти ҳақиқатдан ҳам бошқача эканини ҳам ҳисобга олиш керак. Хавфсизлик ёки иқтисодий алоқалар бўйича бўлсин, бизнинг вазиятимиз ўзига хос”, — деди Давиташвили.

Бош вазир ўринбосари Тбилиси барча халқаро чекловларга, жумладан, Россияга қарши чекловларга ҳам амал қилишига эътибор қаратди. Унинг қўшимча қилишича, Грузия томони ҳаво бандаргоҳларида божхона назоратини кучайтиришга тайёр – мамлакатда зарур ресурслар мавжуд.

Киритилди: 05:51 30.05.2023. Ўқилди: 5229 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!