Бугун 18 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Грециянинг “олтин визалари” қимматлашди

 Грециянинг “олтин визалари” қимматлашди

1 сентябргача Европа Иттифоқига аъзо бўлмаган мамлакатлар фуқаролари сармоя эвазига Грецияда яшашга рухсат олиш учун мамлакатда камида 250 минг евролик кўчмас мулк сотиб олишлари керак эди. Энди Афина ва Салоники шаҳарларида, шунингдек, Грециянинг йирик оролларида тўловнинг энг кам миқдор 800 минг еврога кўтарилди. Мамлакатнинг бошқа ҳудудлари бўйлаб ҳозирда бу чегара 400 минг еврони ташкил этмоқда.

2023 йилнинг март ойида Португалия томонидан “олтин визалар” бекор қилинган эди. Бу давлатда илгари 500 минг евро ва ундан кўп сармоя билан яшаш учун рухсатнома олиш мумкин эди. Лиссабон бу қарорни бошқа жиҳатлар қатори, “олтин визалар” олувчиларнинг сармояси кўпинча шубҳали манбалардан келиши билан изоҳлади.

Грециянинг “Олтин виза”си уни олган шахс ва унинг бевосита қариндошларига мамлакатда 5 йил давомида яшаш учун рухсатнома олиш, мулкларни ижарага бериш имконини беради.

Киритилди: 13:26 02.09.2024. Ўқилди: 941 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!