Бугун 11 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Грецияда қўйлар 100 килограмм нашани еб қўйди

Грецияда қўйлар 100 килограмм нашани еб қўйди

Грецияда қўйлар галаси иссиқхонага кириб, наша плантациясини еб ташлади. Бу ҳақда Greek Reporter хабар бермоқда.

Ярмини сув босган Салоники текислигида ўтлаб юрган қўйлар озуқа излаб тиббий наша етиштирувчи фермернинг иссиқхонасига бостириб кирган. Қўйларни қидириб фермага етиб келган чўпон сурувнинг ғалати хатти-ҳаракатларига қараб, улар анчагина каннабис ейишга муваффақ бўлганини тахмин қилди.

Кейинчалик фермер ҳайвонлар 100 килограммга яқин наша ҳосилини нобуд қилганини аниқлади. Шу билан бирга, у журналистларга аввал ҳосилнинг бир қисми “Даниэль” бўрони туфайли зарар кўрганидан шикоят қилди.

“Кулишни ҳам йиғлашни ҳам билмайман”, — деди у воқеага изоҳ бериб.

Қўйларнинг каннабис иссиқхонасига бостириб киришига катта эҳтимол билан ўт-ўланлар тақчиллиги сабаб бўлган. Яқинда содир бўлган даҳшатли бўрон ва сув тошқинлари туфайли Грециядаги кўплаб яйловлар, айниқса Салоники текислигини сув босди, чорва моллари озуқасиз қолди, баъзи экинлар нобуд бўлди.

Киритилди: 18:11 23.09.2023. Ўқилди: 2199 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!