Бугун 14 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Грецияда айрим саноат тармоқлари учун олти кунлик иш ҳафтаси жорий этилди

A A A
Грецияда айрим саноат тармоқлари учун олти кунлик иш ҳафтаси жорий этилди

Греция олти кунлик иш ҳафтасини жорий этган биринчи Европа Иттифоқи давлатига айланди. Янги қонун ишчиларга ҳафтасига 40 соат ўрнига 48 соатгача ишлаш имконини беради, дея хабар берди “BBC”.

Бу фақат кунига 24 соат ишлайдиган компаниялар учун амал қилади. Ходимларнинг ушбу иш жадвалидаги иштироки ихтиёрийдир ва улар 40% қўшимча иш ҳақи олади.

Греция Бош вазири Кириакос Митсотакиснинг айтишича, қонун иқтисодни ривожлантириш ва меҳнат шароитларини яхшилаш, шу билан бирга мамлакатни Европа стандартларига мослаштиришни мақсад қилган.

Қайд этилишича, мазкур қонун туризм ва озиқ-овқат бизнесига тааллуқли эмас.

“BBC” шунингдек, ушбу қонун тўрт кунлик иш ҳафтаси оммалашиб бораётган бошқа Европа давлатлари ва АҚШдаги тенденцияларга зид эканлигини таъкидлайди.

Бундай тартибларни амалга оширувчи компанияларнинг таъкидлашича, камроқ соат ишлаш унумдорликни оширади ва ходимларнинг фаровонлигини яхшилайди.

Киритилди: 14:15 05.07.2024. Ўқилди: 1014 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!