Греция полициясининг тергови Салоникида 38 ёшли аёлнинг ўлимига сабаб бўлган қўлбола портловчи қурилма портлашидан сўнг қизғин давом этмоқда, деб хабар берди euronews.com нашри.
Ҳодиса шанба куни эрталаб соат 05:30 атрофида турар-жой биносининг ёпиқ автотураргоҳида содир бўлган. Биринчи қаватда Греция Миллий банкининг бўлими жойлашган.
Портлаш оқибатида аёлнинг қўл-оёқлари узилиб кетган, воқеа жойига етиб келган қутқарувчилар жабрланувчини тирилтиришга муваффақ бўлган ва у Салоникидаги "Гиппократ" касалхонасига олиб борилган ва ўша ерда вафот этган.
Уйда яшовчиларнинг айтишича, портлаш шунчалик кучли бўлганки, улар буни зилзила деб ўйлашган.
Расмийлар портловчи қурилма марҳуманинг қўлида бўлганини истисно қилмаяпти.
Аёлнинг портлашга алоқадорлиги бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Олинган жароҳатлар хусусиятидан келиб чиқиб, расмийлар марҳуманинг ўзи қўлбола портловчи қурилмани олиб юрганини истисно қилмаяпти.
Полиция маълумотларига кўра, аёл илгари гиёҳванд моддалар ва фоҳишалик билан боғлиқ судланган ва илгари камида битта ўғирлик ва талончиликда иштирок этган. Расмийлар, шунингдек, марҳуманинг ўта сўл гуруҳлар билан эҳтимолий алоқаларини текширмоқда.