Бугун 23 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Греция Европа Иттифоқининг Қизил денгиздаги операциясини назорат остига олади

A A A
Греция Европа Иттифоқининг Қизил денгиздаги операциясини назорат остига олади

Греция Мудофаа вазири Никос Дендиас Европа Иттифоқи мудофаа вазирликлари раҳбарларининг йиғилишидан сўнг Европа Иттифоқининг Қизил денгиздаги амалиётини Греция назоратига олишига қарор қилинганини айтди.

Бу ҳақда вазир Х ижтимоий тармоғида (собиқ Twitter) ёзган.

“Греция операция штаб-квартираси сифатида Лариссадаги штаб-квартирани таклиф қилмоқда ва шунингдек, операция устидан назоратни ўз қўлига олишга тайёр”, — дейилади баёнотда.

Дендиас Грециянинг таклифи йиғилишнинг бошқа иштирокчилари томонидан ижобий қабул қилинганини қўшимча қилди.

Киритилди: 01:36 01.02.2024. Ўқилди: 1163 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!