Бугун 21 апрель, 2025 йил, душанба

O'ZB

Гренландияни "эркинлик шаҳри"га айлантиришмоқчи

Гренландияни "эркинлик шаҳри"га айлантиришмоқчи

АҚШнинг йирик технология компаниялари Гренландияни "эркинлик шаҳри"га айлантириш ғоясини илгари сурмоқда. Бу ерда тадбиркорлик фаолиятини минимал даражада давлат томонидан назорат қилиш орқали инновацион лойиҳаларни ривожлантириш учун қулай шароитлар яратилиши кўзда тутилган.

Бу ҳақда Reuters агентлиги ўз манбаларига асосланиб хабар берди.

Маълум қилинишича, Силикон водийсининг технология гигантлари Гренландияни сунъий интеллект, пилотисиз транспорт воситалари, космик технологиялар, кичик модулли реакторлар ва юқори тезликдаги темир йўлларни ривожлантириш марказига айлантиришни истаяпти. Ушбу ғоя муҳокамаси ҳали бошланғич босқичда эканлиги таъкидланмоқда. Шу билан бирга, агентлик суҳбатдошларининг айтишича, АҚШ раҳбари Доналд Трамп томонидан АҚШнинг Даниядаги элчиси лавозимига тавсия этилган тадбиркор Кен Хоури, агар унинг номзоди тасдиқланса, Гренландияни сотиб олиш бўйича музокараларга раҳбарлик қилиши кутилмоқда ва у Америка корпорацияларининг бу ташаббусига жиддий ёндашмоқда.

Киритилди: 21:05 10.04.2025. Ўқилди: 942 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!