Гренландияда парламент сайловлари иккинчи кунга чўзилди.
Музли оролда жами 57 минг аҳоли яшайди, лекин автомобил йўллари деярли йўқ. Шу сабабли узоқ ҳудудларда яшаётган аҳолига бюллетенлар вертолётда етказиб берилган. Ягона сайлов участкаси пойтахт Нуук шаҳрида жойлашган.
Барча аҳоли овоз беришга улгурмагани сабабли сайлов иккинчи кун ҳам давом этмоқда, деб хабар беради “РИА Новости” мухбири.
Янги парламент оролнинг мустақил бўлиши бўйича референдум ўтказиш масаласини кўриб чиқиши кутилмоқда.
Дунёдаги энг катта орол аҳолиси Трампнинг босими остида Даниядан мустақил бўлишга қарор қилди. Етакчи партия раҳбари ва бош вазир Муте Эгеде АҚШ позициясини "ҳурматсизлик" деб атади.