АҚШ президентининг бошқа баёнотлари:
— Биз Испания билан бошқа ҳеч қандай савдо ишларини олиб боришни хоҳламаймиз. Испания — алянс бўйича даҳшатли ҳамкор;
— Гренландия Қўшма Штатлар учун жуда муҳим, аммо Дания учун у муҳим эмас;
— Аслида, биз Гренландияни олган эдик, кейин эса аҳмоқлик қилиб уни қайтариб бердик. Уни қайтариб бермаслигимиз керак эди;
— Эрон раҳбарияти ҳақида: Улар ёлғончи. Биз келишув тузяпмиз. Ҳамма рози: ядровий қурол бўлмайди. Кейин улар матбуотга чиқиб, биз буни ҳатто муҳокама ҳам қилмаганмиз, дейишади. Уларда нимадир жойида эмас. Улар телба;
— Менимча, Хитой биз билан тўғри иш тутди. У урушга аралашмади. Эронга ускуналар етказиб бермади. Си Жинпин ажойиб эди. Мен раис Сининг ашаддий мухлисиман;
— Менимча, эронликлар лаёқатсиз. Агар улар лаёқатли бўлганида, келишувни ҳали 47 йил олдин тузган бўлишарди;
—NATO'нинг деярли барча молиялаштирилишини ўзимиз тўлаган вақтлар бўлган. Кўплаб давлатлар умуман ҳеч нарса тўламас эди.