Гренландия бош вазири Йенс-Фредерик Нильсен автоном ҳудуд АҚШ таркибига кириш ўрнига Дания билан қолишни афзал кўришини билдирди. Унинг айтишича, Дональд Трампнинг Гренландияни «барибир қўлга киритиш» ҳақидаги баёнотлари фонида бу позиция янада аниқ намоён бўлмоқда.
«Агар ҳозир АҚШ ва Дания ўртасида танлов қилишга тўғри келса, биз Данияни танлаймиз. Гренландия АҚШга тегишни, АҚШ томонидан бошқарилишни ёки АҚШнинг бир қисми бўлишни истамайди», — деди Нильсен Копенгагендаги матбуот анжуманида.
Дания бош вазири Метте Фредериксен эса иттифоқчи давлат томонидан кўрсатилаётган босимни «бутунлай қабул қилиб бўлмайдиган» деб баҳолаб, олдинда янада мураккаб давр турганини таъкидлади.