Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Гонконгдаги ёнғин қурбонлари сони 94 кишига етди

Гонконгдаги ёнғин қурбонлари сони 94 кишига етди

Гонконгдаги йирик ёнғин қурбонлари сони 94 кишига етди.

Бу ҳақда Xinhua ахборот агентлиги шаҳар ўт ўчириш бўлимига таянган ҳолда хабар бермоқда.

Аввалроқ қурбонлар сони 83 нафар эди.

Ёнғин 26 ноябрь куни саккизта кўп қаватли уйдан иборат Wang Fuk Court турар-жой мажмуасида бошланган. Битта бино катта зарар кўрмаган, еттитаси эса аланга ичида қолган. Олов косметик таъмирлаш учун биноларга ўрнатилган бамбук искала орқали тарқалди. Мажмуада 2000 га яқин хонадон мавжуд бўлиб, 4000 га яқин аҳоли истиқомат қилади.

Киритилди: 09:10 28.11.2025. Ўқилди: 612 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!