Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Гонконгдаги турар-жой мажмуасида юз берган ёнғин қурбонлари сони 150 кишидан ошди

Гонконгдаги турар-жой мажмуасида юз берган ёнғин қурбонлари сони 150 кишидан ошди

Гонконгнинг Тай По туманидаги турар-жой мажмуасида юз берган кучли ёнғин қурбонлари сони 151 кишига етди.

Бу ҳақда South China Morning Post нашри хабар берди.

Хабар қилинишича, ёнғин натижасида вайрон бўлган биноларни кўздан кечираётган қутқарувчилар бугун яна беш нафар жасадни топган.

2024 йил июль ойидан буён турар-жой мажмуасининг саккизта массивида реконструксия ишлари олиб борилаётгани, бинолар бамбукдан ясалган искала ва яшил тўр билан қоплангани аввал хабар қилинган эди. Расмийларнинг таъкидлашича, таъмирлаш ишларида қўлланилган тез ёнувчи полистирол кўпик ёнғиннинг тез тарқалишига сабаб бўлган. Ёнғинга алоқадорликда гумон қилинган 11 киши ҳибсга олинган.

Киритилди: 16:20 01.12.2025. Ўқилди: 538 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!