22 январда Голливудда 98-чи “Оскар” мукофотига номзодлар рўйхати эълон қилинди. Бу йил киноакадемия 24 та номинация бўйича мукофотларни топширади. Уларнинг ҳар бирида анъанавий равишда ўнта фильмни ўз ичига олган асосий “Энг яхши фильм” номинациясидан ташқари, бешта номзод бор, деб хабар беради DW.
Мукофотлаш маросими 2026 йил 15 мартда Лос-Анжелесдаги Dolby Theatreда бўлиб ўтади ва 200 дан ортиқ мамлакатларда жонли эфирда намойиш этилади.
"Энг яхши фильм" номинацияси учун ўнта фильм кураш олиб бормоқда:
"Энг яхши режиссёр" номинацияси учун номзодлар:
«Энг яхши ҳужжатли фильм» мукофоти учун курашадиган фильмлар орасида «Алабама қарори» («The Alabama Solution») — режиссёри Эндрю Джареки, «Мени яхши томондан кўр» («Come See Me in the Good Light») — режиссёри Райан Уайт, «Қоялар орасидан йўл очиб» («Cutting Through Rocks») — режиссёри Сара Хаки, «Мукаммал қўшни» («The Perfect Neighbor») — режиссёри Гита Гандбир) ва бошқа фильмлар бор.
Режиссёр Райан Куглернинг «Гуноҳкорлар» («Sinners») фильми номинациялар сони бўйича мутлақ етакчи бўлди — 16 та номинация! Америка киноакадемияси тарихида бошқа ҳеч бир фильм бунчалик кўп мукофотга номзод бўлмаган.
Бундан ташқари, номинациялар сони бўйича етакчи бўлган бошқа фильмлар қаторида «Жангма-жанг», «Энг яхши фильм» ва «Энг яхши хорижий тилдаги фильм» номинацияларида мукофотга даъвогар «Сентиментал қадриятт», «Гуноҳкорлар» ҳамда «Ажойиб Марти» фильмлари ҳам бор.
“Оскар” янгиликлари
Бу йилги янги "Энг яхши актёрлар танлови" номинацияси алоҳида эътиборни тортмоқда. Академия актёрлар ва актрисаларни танлаш фильмнинг муваффақиятида муҳим роль ўйнашини таъкидлайди ва "Энг яхши фильм" номинациясига номзодларнинг аксарияти ушбу номинацияда номзод бўлиши кутилмоқда.
Бу мавсумнинг яна бир хусусияти - овоз бериш қоидаларининг қаттиқлашиши. Академия аъзолари ўзлари овоз берган фильмларни ҳақиқатан ҳам кўрганликларини тасдиқлашлари керак. Ташкилотчиларнинг фикрига кўра, бу жараён янада шаффоф бўлиши керак.