Тошкент вилоятида кўкнори гиёҳвандлик ўсимлигини парваришлаб келаётган шахслар аниқланди. Ушбу ҳолат ҲМҚО ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаролар "А.Б.", "С.З" ва "М.М"ларнинг хонадонлари холислар иштирокида кўздан кечирилганда томорқасида 350 тупдан ортиқ кўкнори гиёҳвандлик ўсимлигини етиштириб келаётганликлари аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Суд ҳукмига кўра, қонунбузарлар Жиноят Кодексининг 270-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли, деб топилиб, уларнинг ҳар бирига 1 йил 6 ой муддатга озодликдан чеклаш жазоси тайинланди.