Бугун 25 август, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Гиёҳвандлик моддасининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Гиёҳвандлик моддасининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Божхона қўмитаси ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши қаратилган тезкор тадбир ўтказди. Тадбир давомида олдиндан олинган тезкор маълумот асосида гумон остига олинган фуқаро Фарғона–Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган автомашинада йўловчи сифатида Тошкент томон келаётгани аниқланди.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, мазкур автомашина пойтахт ҳудудига кириб келганидан сўнг тўхтатилди. Холислар иштирокида автомашина ва йўловчи кўздан кечирилганда, фуқаронинг ёнидан икки дона йогурт идиши ичига полиэтилен пакетга ўралган ҳолда яширилган, умумий оғирлиги 267 грамм бўлган гиёҳвандлик моддаси аниқланиб, белгиланган тартибда ашёвий далил сифатида олинди.

Яна бир ҳолатда эса, Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар билан ҳамкорликда бир хонадонда гиёҳвандлик воситалари аниқланганлиги юзасидан тезкор тадбир ўтказди. Тадбир давомида олдиндан олинган тезкор маълумотлар асосида гумон остига олинган фуқаронинг яшаш хонадонлари холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Ўтказилган тезкор тадбир натижасида хонадондан 14 грамм гашиш, 1 дона электрон тарози ҳамда гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилиш учун мўлжалланган махсус мосламалар аниқланиб, белгиланган тартибда ашёвий далил сифатида олинди.

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов якунлари бўйича ҳолатларга қонунчиликда белгиланган тартибда ҳуқуқий баҳо берилади.

Киритилди: 20:19 24.08.2026. Ўқилди: 387 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!