Бугун 23 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Гиёҳвандлик — инсон руҳини сўндирувчи иллат...

Гиёҳвандлик — инсон руҳини сўндирувчи иллат...

Замонавий дунёда шундай бир иллат борки, у соғликни ҳам, маърифатни ҳам, умуман олганда, барча инсоний қадриятларни бир зумда вайрон қилиб юборади. Бу — гиёҳвандлик иллати.

Айнан шунинг учун ҳам Жиноят кодексининг 276-моддасига кўра, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар жиноий жавобгарлик назарда тутилган.

Гиёҳвандлик инсон руҳини сўндиради, у оилага меҳр-муҳаббатни, ота-онани, яқин оғайниларни, ҳаёт мазмунини ҳис этмай қўяди. Ана шу руҳий қарамлик уни жиноятга етаклайди: пул учун на ўғирликдан, на фирибгарликдан, на хиёнатдан — ҳеч нарсадан тап тортмайди.

Суд амалиётидан бир мисол келтирсак. Отабек Азимов (исм шарифлар шартли) илгари ЖК 273-моддаси 3-қисмининг “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганлиги учун судланиб, бундан ўзига тегишли хулоса чиқармасдан яшаш жойида кўп миқдордаги 19,68 грамм гашиш гиёҳвандлик воситасини ўзининг истеъмоли учун сақлаб келаётгани аниқланган.

Суд жараёнида Отабек Азимовнинг судда, ўзига эълон қилинган айбловга тўлиқ иқрор бўлиб, ўша куни уйида ИИБ ходимлари келиб, тинтув ўтказиш тўғрисидаги ажрим билан таништиришиб, ўтказилган тинтув давомида онасига тегишли бўлган кулранг чармдан ишланган аёллар сумкасини ён чўнтагидан гашиш гиёҳвандлик моддасини топишганини, сўнг яна бир нечта бўлак гашишларни топишгани, ушбу гашиш моддасини ўзининг истеъмоли учун сақлаб келаётгани, чунки соғлиги яхши эмаслиги, уни истеъмол қилмаса мазаси қочиб қолиши, ҳозирда қилган ишидан пушаймонлиги, бошқа бундай ҳолат такрорланмаслигини, ўзига нисбатан енгиллик сўраб кўрсатма берган.

Дастлабки тергов органи томонидан судланувчи Отабек Азимовнинг илгари ЖК 273-моддаси 3-қисмининг “б” банди билан судланиб, 19,68 грамм кўп миқдордаги гашиш гиёҳвандлик воситасини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда сақлаб келганликда ифодаланган жиноий қилмиши ЖК 276-моддаси 2-қисмининг “а,б” бандлари билан тўғри квалификация қилинган.

Суд, судланувчининг айбига иқрор бўлиб берган кўрсатувини ҳамда гувоҳларнинг кўрсатувларини, тарафларнинг музокара нутқлари, судланувчининг охирги сўзини тинглаб, жиноят иши материалларини ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқиб судланувчи О. Азимовни Жиноят кодексининг ЖК 276-моддаси 2-қисмининг “а,б” бандларида кўрсатилган жиноятни содир этганганликда айбли деб топиб, қонун санкциясида кўрсатилган озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлади.

Бу ҳаётий мисолдан ҳам кўриниб турибдики, гиёҳвандлик — бу қайсидир оиланинг муаммо эмас, балки бутун жамиятнинг хавфсизлиги, соғлом авлод ва миллат келажаги, умуман олганда, инсоният ҳаёти учун жиддий таҳдиддир.

Нодиржон Раимқулов,

жиноят ишлари бўйича Учкўприк туман судининг раиси

Киритилди: Бугун 20:33. Ўқилди: 191 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!