Бугун 27 август, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Гиёҳванд модда олиб кетаётган шахс аниқланди

A A A
Гиёҳванд модда олиб кетаётган шахс аниқланди

Жорий йилнинг 9 август куни Поп тумани “Қўшминор” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Наманган" мунтазам ЙПХ масканида, Поп тумани ИИБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан “Водий-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб келаётган фуқаро И.Т.бошқарувида бўлган Nexia-3 русумли автомашинасини тўхтатилиб текширилганида, автомашинада бўлган йўловчи, Фарғона шаҳрида яшовчи, 2000 йилда туғилган фуқаро М.А.ни ёнидан соф оғирлиги 0,25 грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Поп туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 09:11 08.09.2025. Ўқилди: 1069 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!