Бугун 13 январь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Гипертония: Беморлар қандай тавсияларга амал қилиши керак?

Гипертония: Беморлар қандай тавсияларга амал қилиши керак?

🩸Гипертония – энг кўп учрайдиган юрак-қон томир касалликларидан бири. Уни ўз вақтида даволамаслик инфаркт, инсульт ва юрак етишмовичилиги каби жиддий хасталикларга олиб келиши мумкин.

⬇️ Шу боис юқори қон босими профилактикаси учун қуйидаги тавсияларга амал қилинг:

🥙 1. Тўғри овқатланиш. Қизил гўшт, ҳайвон ёғлари ва туз истеъмолини камайтиринг. Таомномада мева-сабзавотлар, балиқ, ёнғоқ, ёғсиз сут маҳсулотлари бўлишига эътибор беринг.

☕️ 2. Қаҳвани чеклаш. Кофеин қон босимини оширади. Шу боис уни чеклаш мақсадга мувофиқ.

🚫 3. Алкоголь ва тамаки маҳсулотларидан воз кечиш.

🏃‍♂️ 4. Жисмоний машқларни мунтазам бажариш. Енгил спорт турлари, пиёда юриш, велосипед учиш, сузиш артериал қон босимининг меъёрда бўлишига ёрдам беради.

🧍‍♂️ 5. Тана вазнини назорат қилиш. Ортиқча вазн гипертония ривожланиш хавфини оширади.

🧘‍♂️ 6. Стрессли вазиятлардан қочиш. Медитация ва йога билан шуғулланиш стресс ҳиссини камайтиришнинг самарали усули ҳисобланади.

😴 7. Уйқу режимига амал қилиш. Гипертонияга чалинган бемор кунига камида 8 соат ухлаши тавсия этилади.

💊 8. Дориларни ўз вақтида қабул қилиш. Агар шифокор қон босимини тушириш учун керакли дорилар ёзиб берган бўлса, уларни ўз вақтида ичиш лозим.

👨‍⚕️ 9. Даврий шифокор кўригидан ўтиш. Бу организмдаги салбий ўзгаришларни барвақт аниқлаш ва тезкор чоралар кўриш имконини беради.

Киритилди: Бугун 11:34. Ўқилди: 501 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!