Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Германиянинг Золинген шаҳрида онаси томонидан ўлдирилган беш нафар боланинг мурдаси топилди

Германиянинг Золинген шаҳрида онаси томонидан ўлдирилган беш нафар боланинг мурдаси топилди

Ҳалок бўлган болаларнинг ёши бир ёшдан саккиз ёшгача экани айтилмоқда, уч нафари қиз фарзанд.

Bild’нинг ёзишича, полицияга болаларнинг бувиси қўнғироқ қилган. Аёл 27 ёшли қизи беш нафар боласини ўлдириб, олтинчи — 11 ёшли фарзандини олиб уйдан чиқиб кетганини билдирган. Унинг сўзларига кўра қизи ҳам ўз жонига суиқасд қилмоқчи бўлган.

Қотил она қўшни шаҳар – Дюссельдорфдаги темир йўл станциясида поезд остига ўзини ташлаган. Аёл оғир тан жароҳати олмаган ва шифохонага ётқизилган. 11 ёшли боланинг эса бувисининг ёнида экани маълум бўлган.

Она нима мақсадда фарзандларини ўлдиргани, аёлнинг гиёҳванд моддалар истеъмол қилган ёки қилмагани маълум эмас, у гумонланувчи сифатида кейинроқ сўроқ қилинади, дейилган Билд хабарида.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 19 февраль куни тунда Германиянинг Ханау шаҳридаги иккита туманда отишма содир бўлган. Қуролланган жиноятчи тунги соат ўнлар атрофида шаҳар марказидаги Мidnight чилимхонасига ҳужум уюштирган. Жиноятчи ушбу чилимхонадан чиқиб, автомобилда дастлабки жойдан икки километр узоқликдаги Кессельштадт тумани томон йўл олган. У ерда Аrena Bar&Cafe чилимхона-барининг икки нафар мижозига ўқ узганди. Кейинчалик гумонланувчи ўз онасини ҳам ўлдиргани ва ўз жонига суиқасд қилгани хабар қилинди. Отишмадан етти соат ўтгач, полиция махсус операция ўтказиб, иккинчи чилимхона яқинида жойлашган уйдан уни ўлик ҳолда топган. Хонадондан гумонланувчининг мурдаси, шунингдек, унинг 72 ёшли онасининг жасади топилганди.

Киритилди: 10:50 04.09.2020. Ўқилди: 2547 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!