Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Германиянинг ички қарзи ўтган йили рекорд даражага етган

Германиянинг ички қарзи ўтган йили рекорд даражага етган

Германиянинг ички давлат қарзи 2023 йил охирига келиб рекорд даражага етган ва тахминан 2,45 триллион еврони ташкил қилган.

Бу ҳақда мамлакат Федерал статистика бошқармаси маълум қилди.

«2023 йил охирига келиб, давлат буджетининг нодавлат сектордан қарзи 2445,1 миллиард еврони ташкил этди», — дея таъкидлади маъмурият.

Маълумотларга кўра, бу федерал ҳукумат, муниципалитетлар ва ижтимоий таъминот тизими қарзларининг ошиши туфайли содир бўлган.

2023 йилда Германияда аҳоли жон бошига қарз 28 943 еврога етди, бу 2022 йилга нисбатан 778 еврога кўпдир. 2023 йил охирида федерал ҳукуматнинг қарзи 1 6963 миллиард еврони ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 75,9 миллиард еврога (4,7 фоиз) ошган.

Киритилди: 06:38 30.07.2024. Ўқилди: 802 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!