Бугун 30 сентябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Германиянинг давлат қарзи 2,75 триллион еврога етди

Германиянинг давлат қарзи 2,75 триллион еврога етди

Германиянинг давлат қарзи 2026 йилнинг иккинчи чорагида 26,3 миллиард еврога ошиб, июнь охирига келиб 2,75 триллион еврога етди. Бу дастлабки маълумотларни мамлакат Федерал статистика бошқармаси эълон қилди.

Қарзнинг энг катта ўсиши федерал ҳукумат ҳисобига тўғри келган — унинг мажбуриятлари 20,5 миллиард еврога кўпайган.

Ўсишнинг асосий сабабларидан бири махсус жамғармалар бўлган. Инфратузилма ва иқлим нейтраллиги жамғармаси қарзи 13,8 миллиард евро, Бундесвер учун махсус жамғарма қарзи эса 4,2 миллиард еврога ошган.

Германия федерал ерларининг қарзи ҳам 2,9 миллиард еврога кўпайиб, 646 миллиард еврога етган. Шаҳарлар ва муниципалитетларнинг умумий қарзи эса 200 миллиард еврога яқинлашган.

Шу билан бирга, 26,3 миллиард евролик ўсиш Германия бир чоракда шунча зарар кўрди дегани эмас. Гап давлатнинг тўпланган қарзи миқдори ошгани ҳақида кетмоқда.

Киритилди: 17:45 29.09.2026. Ўқилди: 318 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!