Германиядаги Келн-Ван ҳарбий ҳаво базаси қўпорувчилик гумони туфайли бир муддат ёпилди.
Германия Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Арне Коллатц Берлиндаги матбуот анжуманида Келн-Ван базаси рухсатсиз кириш туфайли ёпилганини айтди. «Саботажга ҳам шубҳа бор», деди у.
Коллатцнинг сўзларига кўра, тегишли идоралар воқеа юзасидан текширув олиб бормоқда.
Бундесвер матбуот котиби Улрич Вонроберт ҳам Келн-Ван ҳарбий авиабазасида баёнот берди. Унинг сўзларига кўра, чоршанбага ўтар кечаси сув тақсимлаш пунктига олиб борувчи панжарада бўшлиқ аниқланган.