Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Германияда хусусий клиникаларга коронавирусга қарши эмлаш учун рухсат берилди

Германияда хусусий клиникаларга коронавирусга қарши эмлаш учун рухсат берилди

Германияда март ойининг охиридан бошлаб вакцинация нафақат махсус эмлаш марказларида, балки хусусий тиббий клиникаларида амалга оширилади. Бу ҳақда Билд газетасига таяниб «Korrespondent.net» хабар берди.

Таъкидланишича, Германия ҳукумати аҳолини тезроқ эмлаш учун шундай қарорга келди.

«Бу илгари жорий қилинган эмлаш кетма-кетлигига таъсир қилмайди», — дейилади Билд газетаси хабарида.

Ҳозиргача Германиянинг 5 фоиз аҳолиси вакцинация қилинди. Эмланганларнинг аксариятини қариялар ва ногиронлар уйи ходимлари ҳамда у ерда яшовчилар ташкил қилади. Ушбу кўрсаткичлар қаттиқ танқид остига олинди, натижада эмлаш ваколатларини оддий шифокорларга топшириш зарурати пайдо бўлди.

Маълумот учун, Германияда оммавий эмлаш декабрь ойи охирида бошланган эди. Аҳолини эмлаш учун ҳар куни, тахминан, 170 000 доза вакцина ишлатиляпти. BioNTech, Pfizer, Moderna ва AstraZeneca компанияларининг вакциналаридан фойдаланиляпти.

Шунингдек, Германияда карантин 28 мартгача узайтирилди, лекин федерал ҳудудларга чекловларни юмшатиш борасида мустақил қарор қабул қилиш учун рухсат берилди.

Киритилди: 09:26 05.03.2021. Ўқилди: 1498 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!