Германиянинг собиқ ташқи ишлар вазири Зигмар Габриэль АҚШ президенти Дональд Трампнинг "АҚШнинг 51-штати" бўлиш Канада учун фойдали бўлиши ҳақидаги баёнотларига жавобан Канадани Европа Иттифоқига аъзо қилиш имкониятини кўриб чиқишни таклиф қилди.
"Мен канадаликларга Европа Иттифоқига аъзо бўлишни таклиф қилган бўлардим. Бу, эҳтимол, энг оқилона йўл бўларди... Ҳар қандай ҳолатда ҳам Канада Европа Иттифоқига аъзо баъзи давлатларга қараганда кўпроқ Европа давлатидир," - дея немис сиёсатчисининг сўзларини келтиради Weser-Kurier газетаси.
Унинг ишончи комилки, бундай бирлашув Канадага иқтисодий барқарорлик олиб келади ва уни ташқи таҳдидлардан ҳимоя қилишга ёрдам беради.