Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Германияда совуқ ҳаво туфайли кўмир билан ишлайдиган электр станцияси қайта ишга туширилди

Германияда совуқ ҳаво туфайли кўмир билан ишлайдиган электр станцияси қайта ишга туширилди

Германия ҳукумати совуқ ҳаво бошланишидан олдин "ифлос" ёқилғидан фойдаланишга қайтишга қарор қилган ҳолда, кўмир электр станциясини қайта ишга туширди.

Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

Нашрнинг қайд этишича, 15 октябрь куни электр станциясининг F блоки фаолияти қайта тикланган. Ҳукумат электр тармоғидаги потенциал юкни енгиллаштириш учун электр энергиясини ишлаб чиқаришни қайта бошлаш тўғрисида қарор қабул қилгунга қадар завод деярли беш йил давомида ишламай қолди.

Агентлик манбаларининг таъкидлашича, табиий газни тежаш, шунингдек, иситиш мавсумида энергия таъминотидаги узилишларнинг олдини олиш учун кўмирдан фойдаланишни ошириш керак эди.

Бунгача Халқаро энергетика агентлиги прогнозига кўра, Европада газ нархи 2027 йилгача юқори даражада қолиши маълум бўлган эди. Ўртача, улар 1000 кубометр учун камида $ 450 бўлади.

Киритилди: 07:48 17.10.2023. Ўқилди: 1243 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!