Нашр Путиннинг ҳаракатлари ва Трампнинг ҳокимиятга келиши туфайли дунёда хавфсизлик бўйича вазиятнинг ёмонлашганини қайд этди. Хавотирлар Беларусда россиялик ҳарбийлар иштирокида ўтказилиши режалаштирилган йирик машғулотлар билан боғлиқ.
"Болтиқбўйи давлатларига кўра, машғулотлар давомида Россия Қуролли кучлари чегарани кесиб ўтиши мумкин. Шу билан бирга, NATO низомининг бешинчи моддаси, камида АҚШ учун, амал қилишдан тўхташи, бу эса алянснинг тийиб туриш салоҳиятини сусайтираши эҳтимоли бор", деб ёзади Bild.
Бундан ташқари, нашр Бундесверда ўқ-дорилар етишмовчилиги, дронлар паркининг эскилиги ва ҳарбий шароитларда дронлардан фойдаланишга тайёргарликнинг етарли эмаслиги каби муаммолар мавжудлигини қайд этди.