Бугун 19 март, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Германияда номаълум эркак трамвайда аёлнинг устига ёнувчи суюқлик қуйиб, уни ёқиб юборди

Германияда номаълум эркак трамвайда аёлнинг устига ёнувчи суюқлик қуйиб, уни ёқиб юборди

Германиянинг Тюрингия федерал штатида жойлашган Гера шаҳрида номаълум шахс трамвайда аёлнинг устига ёнувчи суюқлик қуйиб, уни ёқиб юборди ва қочиб кетди. Жабрланувчи жиддий жароҳатлар олди.

Бу ҳақда полициянинг дастлабки маълумотларига таяниб N-TV телеканали хабар бермоқда.

- Герада бир нотаниш аёлга ёнувчи суюқлик сепиб, уни ёқиб юборди. Аёл жиддий жароҳат олган, воқеа жойига қутқарув вертолёти юборилган. Жиноятчи қочиб кетди" - дейилади баёнотда.

Барча йўналишлар бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳозирда Германия ҳуқуқ-тартибот идоралари жиноятнинг келиб чиқиши ҳақида ҳеч нарса дея олмайди. Ҳодиса гувоҳлари сўроқ қилиниб, далиллар қидирилмоқда. Бизга маълум бўлишича, айни пайтда бошқа ҳеч ким жабрланмаган.

Киритилди: 21:41 16.03.2025. Ўқилди: 454 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!