Бугун 16 сентябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Германияда жиноий гуруҳлар таҳдиди ошди

Германияда жиноий гуруҳлар таҳдиди ошди

2025 йилда Германияда уюшган жиноий гуруҳлар томонидан содир этилган жиноятлар бўйича терговлар сони 5,6 фоизга ошиб, 683 та ишга етди. Бу 2021 йилдан бери қайд этилган энг юқори кўрсаткичдир. Бу ҳақда Федерал Жиноят полицияси бошқармаси (BKA)нинг янги ҳисоботида маълум қилинган.

Бундан ташқари, йил давомида жиноий тузилмалар фаолиятига алоқадорликда гумон қилинган 7 988 киши рўйхатга олинган. Бу ҳам сўнгги беш йил ичидаги энг юқори кўрсаткичдир.

Гумонланувчилар орасида:

  • 2 722 нафари Германия фуқароси;

  • 664 нафари Туркия фуқароси;

  • 402 нафари Сурия фуқароси;

  • 281 нафари Албания фуқароси;

  • 258 нафари Польша фуқароси бўлган.

«Уюшган жиноятчилик ички хавфсизлигимиз учун тобора кучайиб бораётган таҳдидни англатади», — деди Германия ички ишлар вазири Александер Добриндт ҳисобот эълон қилиниши муносабати билан.

Унинг сўзларига кўра, жиноий гуруҳлар «янада профессионаллашиб, шафқатсиз ва бетартиб бўлиб бормоқда».

BKA раҳбари Холгер Мюнх эса жиноий тузилмаларга ҳатто хорижий давлатлар ҳам мурожаат қилиб, уларга диверсия ва жосуслик каби вазифаларни топшираётганини таъкидлади.

Киритилди: Бугун 08:00. Ўқилди: 433 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!