Бугун 24 январь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Германияда ҳарбий хизматдан эътиқоди сабабли воз кечиш бўйича аризалар сони 72 фоизга ошди

Германияда ҳарбий хизматдан эътиқоди сабабли воз кечиш бўйича аризалар сони 72 фоизга ошди

Бу рақамлар ўз-ўзидан кўп нарсани англатади: 2025 йилда Германияда ҳарбий хизматдан эътиқоди сабабли воз кечиш бўйича ариза топширганлар сони кескин кўпайди. Бундай аризалар бўйича қарор қабул қилувчи Федерал оила ва фуқаролик жамияти ишлари идорасига (BAFzA) жами 3 867 та мурожаат келиб тушган бўлиб, бу ўтган йилга нисбатан 72 фоизга кўпдир.

Бундесвер (Германия Қуролли кучлари) кўп йиллардан буён шахсий таркиб сонини оширишга уриниб келмоқда. Янги қонунга мувофиқ, 2026 йил 1 январдан бошлаб вояга етаётган барча эркак ва аёлларга Бундесверда хизмат қилишга лаёқати ва мотивациясини баҳолаш учун махсус сўровнома юборилади. Ёш эркаклар учун сўровномани тўлдириш мажбурий, аёллар учун эса ихтиёрий ҳисобланади.

Шу билан бирга, Германия Конституциясининг 4-моддаси 3-қисмига мувофиқ, фуқароларда қурол билан ҳарбий хизматни виждон ва эътиқод сабабли рад этиш ҳуқуқи сақланиб қолади.

Киритилди: Бугун 10:35. Ўқилди: 282 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!