Бугун 22 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Германияда банкрот компаниялар сони кескин ошди

Германияда банкрот компаниялар сони кескин ошди

Германияда банкротлик ҳолатларининг кескин ўсиши қайд этилди: 2024 йил октабр ойида тўловга лаёқатсизлиги тўғрисидаги аризалар сони ўтган йилнинг октабрига нисбатан 22,9 фоизга ошди, деб хабар бермоқда Федерал статистика бошқармаси. Ушбу тенденция сўнгги бир неча ой ичида давом этди.

«Юқори энергия харажатлари, малакали кадрлар этишмаслиги, ортиқча солиқ ва бюрократик босим - буларнинг барчаси компанияларнинг молиявий аҳволини ёмонлаштиради», дейди кичик бизнес эксперти Марк Эверс Bild билан суҳбатда.


Таҳлилчиларнинг прогнозларига кўра, 2024 йилда Германияда корпоратив банкротлик ҳолатлари сони 20 мингдан ошади.

Ҳалле Иқтисодий Тадқиқотлар Институти профессори Стефан Мюллернинг тушунтиришича, кўплаб компаниялар учун вазият улар давлатдан ёрдам олишни тўхтатгандан сўнг оғирлашди.

«Биз узоқ давом этган иқтисодий таназзул ва кўтарилган харажатлар оқибатларини кўряпмиз. Пандемия даврида паст фоиз ставкалари ва давлат томонидан қўллаб-қувватланган даврда омон қолган компаниялар ҳозир қаттиқ босим остида», деди у.


Инқироздан энг кўп зарар кўрганлар транспорт ва логистика соҳалари бўлди. Шунингдек, меҳмонхона ва ресторан бизнеси ва қурилиш соҳасида банкротликларнинг юқори кўрсаткичлари қайд этилган.

Киритилди: Бугун 00:47. Ўқилди: 478 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!