Германия аҳолисининг аксарияти канцлер Фридрих Мерц ва амалдаги ҳукумат фаолиятини салбий баҳоламоқда.
Бу ҳақда Bild am Sonntag газетаси буюртмаси асосида INSA социологик институти томонидан ўтказилган сўровнома натижалари кўрсатмоқда.
Тадқиқотга кўра, респондентларнинг 82 фоизи Мерц фаолиятини маъқулламайди. Бу октябрь ойидаги кўрсаткичдан 2 фоиз пунктга юқори. Сўралганларнинг атиги 13 фоизи канцлер фаолиятини қўллаб-қувватлаган. Январь ойида эса норозилик даражаси 67 фоизни ташкил этган.
Ҳукмрон ХДС/ХСС ва СДПГ коалициясига нисбатан ҳам шунга ўхшаш вазият кузатилмоқда. Фуқароларнинг 82 фоизи ҳукумат фаолиятидан норози, атиги 13 фоизи эса уни ижобий баҳолаган.
Рейтингнинг пасайишига сабаблардан бири иқтисодий вазият бўлган. Сўровнома иштирокчиларининг қарийб 60 фоизи амалдаги ҳукумат фаолияти даврида моддий аҳволи ёмонлашганини билдирган. Фақат 6 фоиз респондент ўзгаришлар ижобий бўлганини қайд этган.
Таъкидланишича, сўровнома 5–6 ноябрь кунлари 1 004 нафар киши иштирокида ўтказилган.
Мерцнинг сиёсий мавқеи узоққа чўзилаётган ислоҳотлар ва консерваторларнинг минтақавий сайловлардаги муваффақиятсизликлари фонида ҳам заифлашган. Хусусан, ХДС Саксония-Анҳальт, Мекленбург — Олд Померания ва Берлинда жиддий мағлубиятларга учраган.