Бу ҳақда АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
«CENTCOM кучлари 7 ноябрь куни Уммон кўрфазидаги кемани ишдан чиқарди. Бунга кема фуқаролик экипажининг огоҳлантиришларга эътибор бермасдан, Эронга қарши денгиз блокадасини бузишга уриниши сабаб бўлди», — дейилади хабарда.
Маълумотларга кўра, Сент-Китс ва Невис байроғи остида сузиб юрган Huda юк кемаси Эрон портига кирганидан сўнг минтақавий сувларни тарк этишга уринган.
Ҳарбийлар маълум қилишича, кема орқа қисмига юқори аниқликдаги ўқ-дорилар ёрдамида зарба берилган.