Германияда 32 ёшли аёл автобус йўловчиларига пичоқ билан ҳужум қилди. Бу ҳақда Bild хабар берди.
Ҳодиса маҳаллий вақт билан 19:20 да Шимолий Рейн-Вестфалияда содир бўлди. Автобус Сигендаги фестивалга кетаётган бўлиб, бортида 40 киши бор бўлган. Ҳужум оқибатида 5 киши жабрланган, улардан 3 нафарининг аҳволи оғир.
Полиция террорчилик ҳужуми эҳтимолини истисно қилмоқда. Ҳужумни амалга оширган аёл руҳий касал бўлиб, гиёҳванд модда ёки спиртли ичимлик таъсирида бўлган бўлиши мумкин.