Германия аҳолиси 2010 йилдан бери биринчи марта камайди, деб хабар берди Германия Федерал статистика агентлиги.
Маълумотларга кўра, 2020 йилнинг биринчи ярмида мамлакат аҳолиси сони 40 мингга камайган ва ҳозирги кунда Германияда 83,1 миллион киши яшайди.
Федерал агентлик мутахассислари ушбу демографик кўрсаткичларни мигрантлар оқимининг камайиши билан боғлашмоқда. Зеро, жорий йилнинг биринчи ярмида ушбу сон 29 фоизга камайган.
Бундан ташқари, Германияда туғилиш даражаси ҳали ҳам паст.
“Ҳозиргача бу чет эл фуқароларининг мамлакатга кириб келиши билан қопланиб келинмоқда”, дея қайд этишмоқда мутахассислар.